"Арсенал" кўзлаган футболчисини сотиб ололмайди
“Байер” клуби ҳимоячиси Жонатан Та бу ёз ҳам леверкузенликлар сафини тарк этолмаслиги мумкин.
Айтиш керакки, 24 ёшли германиялик футболчининг хизматларига “Арсенал” жиддий қизиқиш билдираётган эди. Аммо, коронавирус туфайли юзага келган инқироз сабаб “канонирлар” Та учун сўралаётган 40 млн еврони тўлай олмасликлари мумкин.
Та жорий мавсум Бундеслигада жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди. Унинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар