“Арсенал” кутган ҳужумчи ким?

Микель Артета жамоага марказий ҳужумчи сифатида “Наполи” вакили Андреа Петаньяни чақирмоқчи. Ҳужумчи мавсумни ижара асосида СПАЛ жамоасида ўтказди.

“Арсенал”нинг бу қизиқиши жамоадан франциялик тўпурар Александр Ляказеттнинг кетиши билан боғлиқ. Шу кунларда “Ювентус” спорт директори ҳужумчининг трансфери бўйича лондонликлар билан музокара олиб бормоқда.

Айни пайтда Артета ихтиёрида Пьер-Эмерик Обамеянг, Эдди Нкетиа ва Габриэль Мартинелли бор. Бироқ испаниялик мураббий ҳужум чизиғида тажрибали ўйинчи кераклигини таъкидламоқда. 25 ёшли Петанья А Серида жами 72 та учрашувда 28 та гол урган. Унинг трансфери лондонликларга 25-30 миллион фунтга тушиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!