"Арсенал" Ла Лигадан ҳимоячи олиб келмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Валенсия" марказий ҳимоячиси Кристиан Москеранинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 20 ёшли испаниялик футболчи Лондон клубига ўтишга олдиндан розилик берган. Манбага кўра, томонлар музокараларнинг дастлабки босқичида. Футболчига ПСЖ ҳам қизиқиш билдираётганди, бироқ ҳозир Москеранинг устувор варианти айнан "Арсенал" ҳисобланади.

Ўтган мавсумда Кристиан Москера "Валенсия" сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг испан клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!