"Арсенал" Ляказетт ва Обамеянг ўрнига Дембелени олиб келмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Лион" форварди Мусса Дембеленинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” Дембелени жамоадан кетиши мумкин бўлган Александр Ляказетт ёки Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига муносиб кўришмоқда.
Маълумот учун, Дембеле “Лион” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 71 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар