"Арсенал" "Марсель" ҳужумчисига қизиқиб қолди
Франциянинг "Марсель" клуби ҳужумчиси Флориан Товен "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 26 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Унинг трансфери эса 50 млн еврога тушиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, Товен учун АПЛ бегона эмас. Боиси, у бундан аввал “Ньюкасл”да тўп сурган.
Хабарларга қараганда Товенга шунингдек “Валенсия” клубидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Флориан Товен ўтган мавсум “Марсель” сафида жами 37та ўйинда иштирок этди ва 18та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар