“Арсенал” машҳур юлдузи трансферини блоклади

  • 12 Dec 09:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг январда бошқа клубга ўтишига йўл қўймади.

Standard нашрининг маълум қилишича, испаниялик мураббий бразилиялик футболчи мавсумни “канонирлар” сафида якунланишини қатъий тарзда уқтирган.

“Арсенал” таркибида кутилган даражада самара кўрсата олмаётган 27 ёшли ҳужумчига Бразилиянинг бир неча клублари, шунингдек, “Атлетико Мадрид”дан чорлов бўлаётган эди. Даъвогарлар Жезусни январда “Арсенал”дан олиб кетишни мўлжаллаётганди.

Бироқ энди бу трансфер амалга ошмайди.

Жезус жорий мавсум барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушган бўлса-да, атиги битта гол муаллифи бўлди. Айни пайтда қимматбаҳо юлдуз захира ўйинчисига айланиб қолган.

Габриэль Жезус 2022 йили “Манчестер Сити”дан “Арсенал”га ўтганидан бери 87 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол ва 15 та ассист муаллифи бўлди.

 

Comments

You must be logged in to commet!