"Арсенал" мавсум кашфиётларидан бири билан шартномани узайтиради

  • 4 октябрь, 2022, 23:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Арсенал” клуби ҳимоячи Вильям Салиба билан шартномани узайтирмоқчи. Францияликни амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди.

Салиба 2019 йилдан бери "тўпчилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у “Марсель” клубида ижарада тўп тепди ва ўйин амалиётига эга бўлди.

Микел Артета бу мавсум ҳимоячи сотиб олмади. У Салибага ишонч билдирмоқда. Футболчи ҳам клубда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Артета 21 ёшли фулбекни Премьер-лиганинг барча турида майдонга туширди. Қизиғи, у тушган ўйинларининг барчасида 90 дақиқадан ҳаракатланган.

Фабрицио Романо бераётган маълумотларга кўра, ёзги трансферлар ойнасида “Барса” Кундени сотиб олмаганида, Салиба вариантини кўриб чиқиши мумкин бўлган.




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!