“Арсенал” мавсум охиригача “Челси” ва “Ливерпуль”ни қувиб ўтади
“Аренал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака “канонирлар” чемпионат охирида “Челси” ва “Ливерпуль”ни қувиб ўтишига ишонишини айтди.
Премьер-лиганинг навбатдаги турида Микель Артета шогирдлари ўз уйида сўнгги поғонада бораётган “Бёрнли” дарвозасига йўл топа олмади ва кучли тўртликка қайтиш имконини қўлдан бой берди.
Мутахассислар кучли тўртликка кириш “Арсенал” учун энг катта натижа бўлишини таъкидлаб, шунга ҳам эришиш жуда қийин бўлишини таъкидламоқда.
- Ҳамма тўртинчи ўрин ҳақида гапираётган ачинарли. Биз бундан кўпроғига қодирмиз. Ҳозир “Челси”нинг ҳам ўйини қовушмаяпти. Биз нафақат улардан, балки “Ливерпуль”дан ҳам у қадар узоқда эмасмиз.
Биринчи навбатда, ўз ўйинимиз ҳақида бош қотиришимиз керак. Бошқаларга чалғимай, ўзимизга тегишли очколарни жамғаришга эътибор қаратишимиз лозим, - деди Гранит Жака.
Фикрлар