"Арсенал" Махрезни кўзламоқда

Лондоннинг "Арсенал"  клуби ёзги трансфер даврида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Махрезни сотиб олмоқчи.

The Mirror нашри тарқатган  хабарга кўра, "тўпчилар" 28 ёшли футболчини сотиб олиш учун "Ювентус" билан курашади. 

Махрезнинг "шаҳарликлар"  билан шартномаси 2023 йилга қадар мўжалланган бўлишига қарамай, жазоирлик хавбек ёзда клубини алмаштириши мумкин. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!