"Арсенал" меҳмонда дуранг қайд этди
Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган учрашувда "Арсенал" "Бёрнли" майдонига сафар қилди. Меҳмонларнинг катта устунлиги остида кечган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Дастлаб, "канонирлар" Пьер-Эмерик Обамеянгнинг тезкор голи эвазига ҳисобни очди. Жарима майдони ичига ёриб кирган габонлик ҳужумчи яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Биринчи тайм сўнгида "Арсенал" футболчиси Гранит Жака ўз жарима майдонидан узоқлаштириш учун тўпга зарба берди. Тўп Крис Вудга тегиб, дарвозадан жой олди.
Шу тариқа, 2 очко йўқотган "Арсенал" онлайн турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турган бўлса, 1 очко ишлаб олган "Бёрнли" 15-поғонада қолди.
Фикрлар