"Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар! "Тоттенхэм"нинг икки футболчиси учун мавсум тугади

Бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон ҳамда малилик ярим ҳимоячи Ив Биссума "Тоттенхэм"нинг кейинги учрашувларини ўтказиб юборади. 

Ришарлисонга болдир мушагидан жароҳат ташхиси қўйилган. Шу сабабли, у АПЛнинг 37-турида "Бёрнли"га қарши беллашувда майдонга туша олмади. Биссума эса тиззасидан жароҳат олган. 

"Шпорлар"ни мавсум сўнггигача "Манчестер Сити" ва "Шеффилд"га қарши беллашувлар кутиб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!