"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзда клубни тарк этиши мумкин.

The Athletic нашри маълумотига кўра, англиялик футболчи хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер хавбекнинг кўрсатаётган ўйинидан норозилигини билдирган эди. У Англия чемпионатида сўнгги бор 2018 йил охирларида голли вазиятларда иштирок этган.

Лингарднинг МЮ билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Transfermarkt нашри футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)