“Арсенал” МЮга 50 миллион бермоқчи

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳужумчилар билан боғлиқ муаммоларни “Манчестер Юнайтед” вакили Маркус Рэшфорд ёрдамида ҳал қилмоқчи.  

Football Insider нашринингт маълум қилишича, “канонирлар” ёзда англиялик форвардни олиш учун манчестерликларга 50 миллион евро тўлашга тайёр.

24 ёшли Маркуснинг бу мавсум ўйини умуман қовушмади. Жамоа етакчиси бўлиши кутилган иқтидор эгаси захирага ўтириб қолди. У премьер-лигада атиги 12 та учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди. Қолган ўйинларни захирадан бошлади.

Бу ҳолат унинг Англия терма жамоасидаги фаолиятига ҳам салбий таъсир қилди ва Гарет Саутгейт Рэшфордни сўнгги йиғинларга таклиф қилгани йўқ.

Ҳужумчининг манчестерликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Унинг ўзи ҳам муҳитни ўзгартиришни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!