"Арсенал" Обамеянг ўрнига Бундеслигадан зўр ҳужумчи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Леверкузеннинг "Байер" клуби форварди Кевин Фолланд "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 27 ёшли германиялик футболчини жамоадан кетмоқчи бўлиб юрган Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Фолланд жорий мавсум “Байер” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!