"Арсенал" Обамеянгни сотишга тайёр

Лондоннинг "Арсенал" клуби агар яхши таклиф бўлса, ўзининг асосий ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 30 ёшли габонлик футболчининг трансферидан келадиган катта маблағни янги футболчилар харид қилишга сарфлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Обамеянгга “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдираётгани ва ўз навбатида унинг ўзида ҳам “қизил иблислар” сафига ўтиш хоҳиши мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Арсенал” Обамеянгни 2018 йилнинг январида “Боруссия “Дортмунддан 63,75 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида жами 65та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 41та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!