"Арсенал" ўртоқлик учрашувида БАА клубини мағлубиятга учратди

Хабарингиз бор айни кунларда ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатларда қисқа муддатли танаффус юзага келган. Шу боис айрим клублар бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳам улгуришмоқда.

Жумладан, Лондоннинг “Арсенал” клуби бугун БААнинг “Ал-Наср” клубига қарши баҳс олиб борди. Голларга бой кечган учрашув 3:2 ҳисобида “канонирлар”нинг ғалабаси билан якунланди.

"Аль-Наср" - "Арсенал" - 3:2 (1:1).

Голлар: Фернандес, 14 - 1:0, Женкинсон, 42 - 1:1, Ляказетт, 51 - 1:2, Жон-Жулс, 72 - 1:3, Жалал, 90 - 2:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!