“Арсенал” орзусидаги ҳимоячига катта сумма тикадиган бўлди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Арсенал” ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш учун катта харажат қилишига тўғри келади.
Лондонликлар “Астон Вилла” марказий ҳимоячиси Эзри Консани сотиб олиш бўйича уринишларини тўхтатмаяпти.
Журналист Райан Тейлорнинг хабар беришича, “канонирлар” 28 ёшли футболчи учун 40 миллион фунт стерлинггача, яъни қарийб 47 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бу ҳафта клублар Англия терма жамоаси футболчиси бўйича яна музокара ўтказди, аммо “Астон Вилла”нинг талаби Лондон клуби учун ҳали ҳам жуда юқори. Бирмингемликлар аввалгидек 60 миллион фунт, яъни 70 миллион евро талаб қилмоқда.
“Астон Вилла” Консани асосий таркибнинг муҳим футболчиси деб ҳисоблагани учун ён беришни режалаштирмаяпти. Шунингдек, марказий ҳимоячига шартномани узайтириш таклифи ҳам берилган.

Фикрлар