Ads

Кеча Англия премьер-лигасининг 10-турида "Арсенал" ўз майдонида "Суонси"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс якунда "канонирлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, ушбу уч очко Арсен Венгер шогирдларига мусобақа жадвалида эгаллаб ўринларини сақлаб қолиш имконини берди. Айни дамда "Арсенал" 19 очко билан 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳудди шунча очко тўплаган "Челси" 4-ўринни банд қилиб турибди, 6-ўриндаги "Ливерпул"да эса 16 очко мавжуд.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: