“Арсенал” ўз сафига “Боруссия Д” футболчисини қўшиб олмоқчи

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Сократис Папастатопулос ёзги трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Лондоннинг “Арсенал” клуби грециялик  футболчига қизиқиш билдирмоқда. “Тўпчилар” ҳимоячи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр, аммо дортмундликлар 18 миллион евро сўрашмоқда.

Сократис Папастатопулоснинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 1 йилдан кейин якунига етади. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда Бундеслиганинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!