
"Арсенал" ўзига керакли ҳужумчини топди
"Брентфорд" ҳужумчиси Йоан Висса Англия Премьер-лигасидаги топ-клубда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" 28 ёшли футболчини жароҳат олиб, майдондан узоқлашган бразилиялик Габриэль Жезуснинг ўрнини босувчи форвард сифатида кўриб чиқишмоқда.
Жорий мавсумда Висса "Брентфорд" таркибида 22 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи 12 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати 28 миллион эврога баҳоланмоқда.
Фикрлар