"Арсенал" пенальтилар сериясида "Ливерпуль"ни енгиб, чорак финалга йўл олди
Англия лига кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви ўз якунига етди. Ўйиннинг асосий вақтида жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Пенальтилар сериясида эса омад "тўпчилар" тарафида бўлди ва жамоа чорак финалга йўл олди.
- 90'

"Арсенал" чорак финалда! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

ГОЛ! Адриан тўпни деярли қайтарганди.
- 90'

ЛЕНО! Уилсоннинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 90'

ГОЛ! Пепе жуда хотиржам тарзда ўз имкониятидан фойдаланди.
- 90'

ГОЛ! Жонснинг зарбасини дарвозабон сал бўлмаса қайтарарди.
- 90'

ГОЛ! Мейтленд-Найлз зарбани аниқ амалга оширди.
- 90'

ЛЕНО! Оригининг зарбасини немис посбони қайтарди.
- 90'

АДРИАН! Элненининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 90'

ГОЛ! Минамино тўпни ўнгга, Ленони чапга йўллади.
- 90'

ГОЛ! Седрик ҳам гол урди.
- 90'

ГОЛ! Вейналдум юқори бурчакка қўрқмай зарба берди.
- 90'

ГОЛ! Льяказетт ҳам аниқ фойдаланди.
- 90'

ГОЛ! Милнер биринчи пенальтини аниқ ва хотиржам амалга оширди.
- 90'

Учрашув вақти ўз якунига етди. Ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб беради.
- 90'

Седрик Соареш ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун сариқ карточка ишлаб олди.
- 90'

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Милнернинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
- 86'

Сака ўрнига Мейтленд-Найлз майдонга тушди.
- 83'
Пепенинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 82'

Нкетия ўрнига Льяказетт майдонга тушди.
- 76'

Жота ўрнига Вейналдум майдонга тушди.
- 75'

Уилсон сариқ карточка олди.
- 70'
Холдингнинг зарбасини Адриан ушлаб олди.
- 68'

Себальос ўрнига Элнени майдонга тушди.
- 63'

Лено постини ишғол қилиш учун мерсисайдликлар яна нима қилсин?! Қойил!
- 61'

Ван Дайк ўрнига Гомез, Салаҳ ўрнига эса Ориги майдонга тушди.
- 60'

Ленодан яна бир сейв. "Ливерпуль" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўғри пастки бурчакдан жой олаётганди.
- 57'

Корнер бесамар кетди.
- 56'
Жотанинг юриши хавфли зарба билан якунланди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 53'

Лено Ван Дайкнинг бош билан берган зарбасини қайтаришга эришди.
- 51'

Жака сариқ карточка олди. У рақибини очиқчасига ушлаб олди.
- 49'
Адриан жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Минамино тайм сўнгида жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Дарвозабондан қайтган тўпни япониялик футболчи дарвозага жойлаб қўя олмади.
- 44'
"Арсенал" футболчиси жарима майдони кираверишида рақибни йиқитди. Мерсисайдликлар пенальти талаб қилмоқда. Аммо Кевин Френд бундай деб ҳисобламаяпти.
- 40'
Ноаниқ ва ноқулай пасга Пепе зарба бермоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.
- 38'
Кёртис Жонснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.
- 33'
"Канонирлар" тўпни ўзида сақлаб турибди. Аммо ҳозирча вазиятлар йўқ.
- 30'

Милнер офсайдда қолиб кетди. "Ливерпуль" энди ҳимояланиши зарур.
- 27'
Салаҳнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолди.
- 23'
Лондонликлар ҳужумда қоидани бузди.
- 20'
Тўпни ушлаб туриш кўрсаткичи 59-41. Мезбонлар фойдасига. Аммо "Ливерпуль" бирорта ҳам хавфли ҳужум ташкил қилмади.
- 18'

Сака офсайдда.
- 15'

Минамино сариқ карточка ишлаб олди.
- 14'
"Арсенал" футболчиларининг жарима майдонига узатмалари ўтмаяпти
- 11'
"Ливерпуль" юзага келган вазиятдан сўнг ҳозирча ҳимояда хушёр тортиб қолди.
- 8'

Адриан "Арсенал" футболчисининг кечикиши оқибатида тўпни уриб юборишга эришди. Нкетия дарвозабон билан юзма-юз қолганди.
- 6'
Энди "Арсенал" босим уюштирмоқда.
- 3'
"Ливерпуль" дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратини қўлга олди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. Стадион узра "You'll never walk alone" садолари янграмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, инглиз футболи ихлосмандлари. Англия кубоги нимчорак финали доирасидаги "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу учрашувни матнли тарзда эътиборингизга Абдулвосид Валихонов тақдим этади.
Фикрлар