"Арсенал" посбони жамоада сардорлик боғичига даъво қилмоқда
"Арсенал" жамоаси дарвозабони Аарон Ремсдейл жамоа сардорлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди. Айтишича, у сардор бўлишни таклиф қилишса, буни рад этмайди.
"Эшитинг, мен маъсулиятни ўз бўйнимга олишга тайёрман. Бироқ бу мураббийга боғлиқ масала.
Бизда етакчилар ва лидерлик қобилиятига эга футболчилар етарлича. Менимча, сардорлик борасида бизда катта муаммо йўқ.
Агар менга боғични бериб, "энди сен сардорсан", - дейишса, ҳеч иккиланмай бу таклифни қабул қилардим. Мен буни ҳеч қачон рад этмаган бўлардим.
Аммо яна бир бор қайтараман, бу масалалар билан бош мураббий шуғулланади", - деди англиялик посбон.
Фикрлар