"Арсенал" қишда "Ювентус" футболчисини харид қилади

"Арсенал" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини сотиб олиши мумкин, деб хабар берди "Calciomercato".

Манбанинг хабарига кўра, туринликлар футболчининг трансфери бўйича музокараларга киришган. Ҳозирда муҳокама дастлабки босқичда. Лондонликлар трансферни 2023 йилнинг қишида расман амалга ошириши мумкин.

Жорий мавсумда Локателли "кекса синьора" сафида 6 та ўйин ўтказган. "Transfermarkt" портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!