“Арсенал” қийин вазиятда қолди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа посбони Бернд Ленонинг жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан хавотирга тушди.

Испаниялик мутахассис германиялик дарвозабон ўрнига зудлик билан Жо Хартни олиб келмоқчи. Ўз вақтида Англия терма жамоасининг асосий голкипери бўлган 33 ёшли Жо Харт 30 июнь куни эркин агентга айланади ва ҳозирги клуби “Бёрнли”ни тарк этади.

“Арсенал” янги дарвозабон олиш бўйича якуний қарорни тиббиёт хизматининг Лено жароҳати бўйича хулосасидан кейин чиқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!