“Арсенал” қўшнисидан футболчи олади

 “Челси” билан янги шартнома имзолашни истамаган Виллиан фаолиятини “Арсенал”да давом эттиришга яқин турибди.

“Тўпчилар” бу футболчи август бошида Чемпионлар лигасининг плей-оффида “Бавария”га қарши бўладиган жавоб учрашувидан сўнг “Челси”ни тарк этишига ишонч билдирмоқда.

Виллиан жорий мавсумда АПЛда 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва шунча голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)