"Арсенал" Райсни қўлга киритишга яқин турибди
"Вест Хэм" "Арсенал"нинг Деклан Райс учун юборган 100+5 миллион фунтлик таклифини қабул қилди. Фақатгина якуний тафсилотлар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Райснинг ўзи аллақачон "канонирлар" сафига ўтишга рози бўлган. Аммо "болғачилар" билан келишиш жуда қийин бўлди. Клуб 2 та таклифни рад қилди. Шунингдек, "Манчестер Сити"га ҳам рад жавобини берди.
"Sky Sports" нашри маълум қилишича, 24 ёшли ярим ҳимоячига тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат берилган. У тез орада Лондонга учиб кетади. "Арсенал" эса Деклан трансферини амалга ошириб бўлганидан кейин Ромео Лавия ва Юрриен Тимберга эътиборини қаратади.
Фикрлар