"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер мавсум якунлангач, Лондонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, "қироллик клуби" 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Шу боис, ҳимоячи ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Маълум бўлишича, айни вақтда Рюдигерни "Арсенал" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Канонирлар" раҳбариятининг фикрича, германиялик футболчининг тажрибаси ва етакчилик қобилияти жамоага катта ёрдам беради деб ўйламоқда.
Антонионинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Рюдигер 2022 йилда бери Мадрид клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 170 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 7 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган.
Фикрлар