
"Арсенал" "Реал Мадрид" футболчисини нишонга олди!
Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" ёзда "Реал Мадрид" футболчиси ҳисобланган Арда Гюлерни қўлга киритмоқчи.
"Fichajes" нашрининг маълумотига кўра, Лондон клуби 20 ёшли "қироллик клуби" ўйинчиси учун 30 миллион еврога яқин таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга, Артета Гюлерни жамоанинг ижодий ўйин услубига мос деб билади ва уни ўз лойиҳасига қўшишни истайди.
Хабарингиз бор, туркиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда чекланган ўйин вақтига эга бўлди – бунга аввалги жароҳатлари ва ярим ҳимоядаги рақобат сабаб бўлди. Шунга қарамай, "Реал" унинг салоҳиятини юқори баҳолайди ва уни тезда сотишга шошилмаяпти.
Манбга кўра, Микель эса уни Мартин Эдегор каби муҳим ўйинчига айлантириш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Комментарии