“Арсенал” “Реал”дан яна футболчи олади

“Арсенал” кейинги пайтда “Реал”нинг асосий таркибига кира олмаётган футболчилардан жуда унумли фойдаланмоқда.

Айни пайтда “канонирлар” сафида “Қироллик клуби”га тегишли бўлган Дани Себальос ва Мартин Эдигор тўп тепмоқда. Микель Артета энди жамоага Такефуса Кубони чорлаяпти.

“Япониялик Месси” лақаби билан машҳур бу футболчи ҳозир ижара асосида “Хетафе” шарафини ҳимоя қиляпти.

19 ёшли футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бораётган “Арсенал” раҳбарияти “Реал”га махсус таклиф тайёрламоқда. Лондонликлар Кубога қўшиб, Себальос ва Эдегорнинг ҳам трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!