"Арсенал" "Реал"нинг икки ёш ҳимоячисига кузатув ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячилар Хакобо Рамон ва Виктор Вальдепеньясга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"CaughtOffside" хабарига кўра, "тўпчилар" Мадриднинг "Реал" академияси тарбияланувчилари бўлган ҳар икки футболчининг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

21 ёшли Хакобо Рамон ўтган ёздан буён Италиянинг "Кoмo 1907" клубида тўп сурмоқда. 19 ёшли Виктор Вальдепеньяс эса ҳозирча ўзининг она клуби — "Реал" сафида қолмоқда.

Ҳар икки испаниялик ёш ҳимоячи Англия гранди учун келажакдаги эҳтимолий трансфер мақсадлари сифатида кўрилмоқда.

Transfermarkt мутахассислари баҳосига кўра, Рамоннинг бозор қиймати 25 миллион евро, Вальдепеньясники эса 5 миллион еврога тенг. Уларнинг амалдаги шартномалари мос равишда 2030 ва 2029 йилгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!