"Арсенал" сафарда мағлуб бўлди...

Англия Премьер-Лигаси 23-турининг илк баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда "Арсенал" меҳмонда "Астон Вилла"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашувда урилган ягона голга 2-дақиқада виллаликлар форварди Олли Уоткинс муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Астон Вилла" ўз очколари сонини 35 тага етказиб олди ва 8-ўринга кўтарилди. "Арсенал"да эса очколар сони 31 та, ўрин эса ўнинчи.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Арсенал" меҳмонда минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    Жек Грилиш қизишиб кетди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+5'

    Сака навбатдаги бурчак тўпини ижро этди, хавфли ҳужум ташкил этилмоқда.

  • 90+4'

    "Арсенал" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Хавфли вазият тобора кескин тус олмоқда.

  • 90+3'

    Гранит Жака сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Уоткинснинг зарбаси унчалик хавфли чиқмади, дарвозабон уни осонгина қайтарди.

  • 84'

    Мартин Эдегорнинг кучли зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 83'

    Букайо Сака ўта қулай вазиятдан фойдалан олмади, ҳимоя чизиғи яхши ҳаракат қилди.

  • 80'

    Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 78'

    Росс Баркли ўрнига Жейкоб Ремзи ўйинга қўшилди.

  • 76'

    "Арсенал" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 75'

    Томас ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига ўйинни Виллиан давом эттирадиган бўлди.

  • 74'

    Томас жароҳат олган шекилли. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 73'

    Мартин Эдегор жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар хавфли вазият юзага келишига йўл қўймади.

  • 72'

    Саканинг узатмаси ўз эгасига етиб бормади.

  • 69'

    Пепенинг чап пастги бурчакка берган зарбасини Эмилиано Мартинез қайтариб бурчакка чиқариб юборди.

  • 67'

    Жек Грилишда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 66'

    "Астон Вилла"да ҳам ўзгариш: Бертран Траоре ўрнига Трезеге ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Седрик Соареш ўрнига Мартин Эдегор ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Жек Грилиш майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг жароҳати жиддий шекилли.

  • 62'

    Гранит Жака қўл билан ўйнаб юборди.

  • 60'

    Мартинез тўпга бугун яхши эга чиқмоқда. Бу сафар Соарешнинг узатмаси зарарсизлантирилди.

  • 59'

    "Арсенал"да жиддий ўзгариш: Александр Ляказетт ўрнига Пьер-Эмерик Обамеянг ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Эктор Бельерин қанотда тўпни қабул қилиб олди, жарима майдони ичига узатилган тўпни Эмилиано Мартинез эгаллаб олди.

  • 55'

    Жон МакГин зарба позициясига чиқиб, дарвозага кучли зарба берди, Метью Райан тўпни қайтарди!

  • 53'

    Пепенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади, тўп устундан юқорилаб кетди.

  • 52'

    "Арсенал" футболчиси Томас сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Олли Уоткинс дарвозага боши билан зарба берди, бироқ дарвозабон бунга тайёр турганди.

  • 49'

    Баркли тўпни жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва енгил зарба берди, Метью Райан енгил сейв билан вазиятни бартараф этди.

  • 48'

    Бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берилди. "Арсенал" хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 46'

    Ляказетт тезкорлик билан рейд уюштириб тўпни қанотдан жарима майдончаси ичига йўналтирди, ҳимоячи фаол ўйнади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Гол бўлганида жуда чиройли бўларди! Бироқ дарвозабон бунга йўл қўймади. Пепенинг ажойиб зарбаси бартараф этилди.

  • 43'

    Седрик Соареш жарима зарбасини ижро этди, тўп бироз баландлаб кетди.

  • 41'

    Седрик Соареш жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 38'

    Тўп назорати "Арсенал" томонда: 37:63.

  • 35'

    "Астон Вилла" футболчиси Марвелус Накамба сариқ карточка олди.

  • 33'

    "Арсенал" ажойиб ҳужум уюштирди, Роб Холдинг 11 метрлик нқта устида ҳаммадан баланд сакраб бош билан зарба берди, бироқ тўп бироз юқорилаб кетди!

  • 32'

    Конса қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 31'

    Метью Райан Бертран Траоренинг кучли зарбасини қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 30'

    Букайо Сака бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.

  • 29'

    Уххх қандай сейв! Гранит Жака жарима зарбасидан тўпни юқори бурчакка аниқ ва кучли тарзда йўналтирди! Эмилиано Мартинез уни қайтарди!

  • 28'

    Қўполлик. Грилиш бу фоли учун сариқ карточка ҳам олиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш ва жарима зарбаси билан чекланди.

  • 26'

    Грилиш хавфли вазият юзага келтира олмади. Узатма ҳимоячи томонидан блокланди.

  • 25'

    Жек Грилиш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    "Арсенал"да бурчак зарбаси. Сака уни ижро этади. Дарвозабон Эми Мартинес тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келди.

  • 23'

    Сака жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 21'

    Букайо Сака жарима майдончаси ичида тўп билан таъминланган эди, бурчак ўткирлашиб кетди. Эмилиано Мартинес тўпга зарбадан олдин етиб борди ва уни эгаллади.

  • 18'

    Метти Кеш жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 15'

    "Арсенал" тўп назоратига эътибор қаратмоқда, лекин виллаликларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда.

  • 13'

    "Астон Вилла" бурчак тўпига эга бўлмоқда. Бурчак тўпи ижро этилди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 12'

    Мезбонлар футболчиси Бертран Траоре қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Крис Кавана ҳуштагини чалиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 10'

    Ляказеттда эса аҳвол бироз оғирроқ. Бироқ у ўйинни давом эттириш учун майдонга қайтди.

  • 10'

    Конса майдонга қайтди. У ўйинни давом эттира олади.

  • 9'

    Ухх, қаттиқ тўқнашув! "Арсенал" футболчиси Александр Ляказетт ҳамда "Астон Вилла" ҳимоячиси Эзри Конса тўқнашиб кетди ва шикастланишди! Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 8'

    Николья Пепе жарима майдони ичига тўпни қанотдан етказиб берди, бироқ узатма анча баландлаб кетди.

  • 6'

    Бош ҳакам ҳуштагини чалди. Олли Уоткинс ҳужумда фол намойиш этди.

  • 4'

    Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

  • 3'

    Тезкор гол ўтқазиб юборган лондонликлар тезкор ҳужум уюштиришди. Букайо Саканинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 2'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Учрашувда тезкор гол киритилди! "Астон Вилла" футболчилари ҳисобни очмоқда! Бертран Траоренинг узатмасини Олли Уоткинс дарвозага тўғирлаб юборди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-0!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида. АПЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! АПЛ 23-турига старт берувчи баҳс трансляциясига хуш келибсиз. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов биргаликда кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!