"Арсенал" сафида "Эвертон"га қарши ўйиндан олдин айрим йўқотишлар бор

  • 20 декабря, 2019, 17:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби сафида эртага АПЛнинг навбатдаги тури доирасидан ўрин олган “Эвертон”га қарши ўйиндан олдин айрим йўқотишлар мавжуд.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра эртага Ливерпулда бўладиган ўйинда ҳимоячи Саед Колашинац жароҳати сабаб иштирок этолмайди. Шунингдек Месут Ўзилнинг ҳам жароҳати ҳали тўлиқ соғайгани йўқ, у ҳам эртанги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Бироқ, Эктор Бельерин, Роб Холдинг ва Гранит Жака каби футболчилар сафга қайтишган. Улар “Эвертон”га қарши ўйинда “Арсенал”га ёрдам бера олишади.

Эслатиб ўтамиз, “Эвертон” – “Арсенал” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию