Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафини "Сампдория"нинг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда The Metro нашри хабар берди.

Унга кўра "канонирлар"нинг эътибори генуяликлар ҳимоячиси Йоахим Андерсен ва ярим ҳимоячиси Деннис Пратларга тушган. Маълумотларга қараганда лондонликлар ушбу икки футболчи учун А Серия клубига 50 млн евро таклиф қилишган. Бу таклиф эса “Сампдория”ни қониқтириши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”нинг бу борадаги дастлабки таклифи 42 млн евро бўлганди. Бироқ, генуяликлар ушбу таклифни рад этишган эди.