"Арсенал" собиқ юлдузи Майкл Олисенинг ўйинини алоҳида эътироф этди
"Арсенал" ҳамда Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Тьерри Анри "Бавария" ҳужумчиси Майкл Олисенинг ўйинига баҳо берди.
"Майкл бошқа футболчиларга ўхшамайди. Унга микрофон беришганда у уялиб қолиши мумкин. Лекин унинг муайян фикрлаши тарзи ва ҳаётга қараши бор. Олисе майдонда тўпни қабул қилиб олганда кўпчилик кўра олмайдиган нарсани кўради. У кўпинча майдонни кўз билан эмас мияси билан кўради. У тўп дарвозабондан узоқлашганда нима бўлиши мумкинлигини тасаввур қилишга ҳаракат қилади.
Майкл дриблинг қилишни яхши кўради, буни ҳаммамиз биламиз. Лекин у ўйинни ҳам, ҳаётни ҳам ўзича кўради. Шунинг учун майдондан ташқарида одамлар баъзан уни тушунмайдилар. Лекин у ёқимли ва ажойиб йигит. Майдон ташқарисида у кўп гапирмайди, лекин майдонда тўп унда бўлганда, у ўз ўйини билан жуда яхши гапиради”, - деди франциялик собиқ футболчи
Маълумот учун, франциялик футболчи жорий мавсум немис гранди сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол киритди ва 29 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар