"Арсенал" сўнгги бор бундай натижани 10 йил муқаддам қайд этган эди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 32-турида “Арсенал” ўз майдонида “Ньюкасл”ни 2:0 ҳисобида енгди.

“Канонирлар” шу тариқа жорий мавсум ўзларининг уй стадиони ҳисобланган "Эмирейтс"да ўтказилган АПЛнинг кетма-кет 10та учрашувида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, “Арсенал” бундай натижани сўнгги бор бундан 10 йил муқаддам амалга оширган эди. Аниқроғи, Арсен Венгер бошчилигидаги жамоа 1998/99 йилги мавсумда ушбу ишни уддалаган.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери жамоаси айни дамда 63 очко жамғарган ҳолда премьер-лига мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!