“Арсенал” ҳимоячиси Сократис Папастатопулос тез орада жамоани тарк этади.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, “канонирлар” грециялик футболчини текинга қўйиб юборишга тайёр. Унга АПЛ, Греция ва Туркия клубларидан қизиқишлар бор. Айни дамда футболчининг агенти “Арсенал” билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

32 ёшли Сократис жорий мавсум “Арсенал” сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос. У Лондон клубига 2018 йил “Боруссия” Дортмунддан кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви ёзда ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)