“Арсенал” устози Артетанинг кейинги манзили ошкор бўлди

“Арсенал”ни яна чемпионлик учун курашадиган жамоага айлантира олган Микель Артета келажакда Испанияга қайтиб, мураббийлик қилиши ҳақида очиқлади.

- Мен ҳар доим қачонлардир ортга қайтиш ҳақида ўйлайман. Юртим ўзига жалб қилаверади. Буни ҳеч қачон унутмайман.

Ҳозир “Арсенал”да бахтиёрман, бу ердаги муносабат ва ишим ўзимга жуда ёқади.

Бироқ қачондир ўз юртимга қайтаман, умримнинг охиргача уйимдан узоқда юриш ниятим йўқ,  - деди Микель Артета.

Испаниялик мутахассис “канонирлар”ни 2019 йилдан бери бошқармоқда. “Арсенал” Артетанинг мустақил тарзда бош мураббий қилаётган илк жамоаси ҳисобланади. Бунгача Микель “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!