"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" "Бавария" ҳимоячиси учун курашади

  • 18 января, 2024, 22:49
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бавария” ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзда клубини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради "Bild" нашри. 

Tecno

Чунки у ҳозирда Ким Ким Же ва Дайот Упамеканодан кейин жамоанинг учинчи марказий ҳимоячиси ҳисобланади. Куни кеча матбуотда Эрик тен Хагнинг де Лигтни "Манчестер Юнайтед"га ўтказиш истаги борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Хабарларга кўра, 24 ёшли ҳимоячи "Арсенал"нинг ҳам радарида. Лондон клуби ҳам ёзги мавсумда нидерландиялик футболчи учун курашади. Аввалроқ Маттейс де Лигт қишда “Бавария”ни тарк этмаслиги ҳақида хабар берилганди. Жорий мавсумда ҳимоячи 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. "Transfermarkt" портали уни 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию