Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Кальяри” хавбеки Николо Бареллага жиддий қизиқиб қолди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 21 ёшли италиялик футболчини қўлга киритишлари учун “Наполи” билан рақобатлашишига тўғри келади. Боиси, неаполликлар Барелла учун “Кальяри”га мавсум якунлангач 45-50 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Бареллага “Челси” ҳам қизиқиш билдираётган эди, аммо “аристократлар” “Боруссия” Дортмунддан Кристиан Пулишични сотиб олишгач бу курашдан чиқишди.

Маълумот учун, Барелла жорий мавсум А Серияда 18та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди.