"Арсенал" ва "Рома" 21 ёшли бельгиялик футболчи учун кураш бошлади

“Штутгарт” клуби ярим ҳимоячиси Орель Мангаля бир қатор Европа грандларининг эътиборига тушди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бельгиялик футболчи учун «Арсенал», «Рома», «Лион», «Марсель» ва «Лилль» клублари кураш олиб боришмоқда. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун,  Мангаля жорий мавсум Бундеслигада 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!