"Арсенал" ван Дейкни 14 млн еврога сотиб олишни хоҳламаган

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз вақтида голландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейкни сотиб олиш имкониятини қўлдан бой берган.

Аниқроғи, ван Дейк "Селтик"да (2013-2015) ўйнаб юрган пайтлари уни "канонирлар"га 14 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилишган. Бироқ, “Арсенал” скаутлари уни жудаям бепарво футболчи деб ҳисоблашган ва трансфердан воз кечишган.

Натижада ван Дейк 2015 йил “Саутгемптон”га ўтди ва 2018 йилда эса “Ливерпуль” (84,65 млн евро) футболчисига айланди. Айни дамда у дунёнинг энг зўр ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!