"Арсенал" Хамес учун 60 млн евро беришга тайёр

“Арсенал” клуби қишки трансферлар мавсумида “Бавария” аъзоси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Лондонликлар 27 ёшли футболчи учун 60 миллион евро беришга тайёр.

Аввалроқ колумбиялик футболчининг мюнхенликлар устози Нико Ковачдан норози бўлаётганлиги маълум қилинган эди.

Хамес “Бавария” сафида 2019 йил июнига қадар ижара ўйнайди. Унинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли. Мюнхенликлар шунингдек, унинг трансфер ҳуқуқини мадридлардан 42 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!