“Арсенал” яна бир ўйинчига чиқиш эшигини кўрсатди

Англия Премьер-лигаси чемпионлиги қўлга кирита олмаган “Арсенал” мураббийлар штаби таркибни тозалашни давом эттирмоқда.

“Канонирлар” ёзги трансферлар даврида ярим ҳимоячи Томас Парти билан хайрлашмоқчи. Мутасаддилар 30 ёшли футболчини трансферга қўйишга қарор қилди.

Ганалик футболчи тўрт йил муқаддам “Атлетико”дан 50 миллион еврога трансфер қилинган эди.  У асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди.

Парти якунланган мавсумда барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

“Канонирлар” билан бир йиллик шартномаси қолган ярим ҳимоячи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!