"Арсенал" янги ҳимоячи сотиб олишга яқин
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва клуб "Аякс" ҳимоячиси Юрриен Тимберни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 22 ёшли футболчи учун "канонирлар"нинг биринчи таклифи рад қилинди.
Фабрицио Романинг хабар беришича, Тимбернинг ўзи Артета қўл остида тўп тепишга тайёр ва тез орада "Арсенал" иккинчи таклифни ҳам юборади. Нидерландия клуби билан келишув амалга ошиш эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, Тимбер учун курашда "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари бор эди. Аммо футболчининг ўзига "Арсенал" варианти маъқул келди.
Фикрлар