«Арсенал» ярим ҳимоячиси «Славия» дарвозасига неча гол урмоқчи эканини айтди
«Арсенал» яримҳимоячиси Микель Мерино бугун «Славия»га қарши ўйин олдидан камида бир гол уришга умид билдирди.
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси яримҳимоячиси Микель Мерино Европа майдонларида яна «Славия»га қарши тушиш арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ўтган мавсумдаги 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани эслаб ўтди.
«Ўта оғир ўйин бўлганини яхши эслайман. Рақиб жисмонан жуда бақувват, майдон бўйлаб кўп югуради, юқоридан босим қилади ва тўпни тезда олдинга етказишга ҳаракат қилади. Ўша баҳс шахсан мен учун жуда омадли чиққанди – икки марта гол урганман. Умид қиламанки, бу йил камида бир бор гол уришга муваффақ бўламан. Иккита голга даъвогар эмасман», – деди Мерино.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилиги ўйинда испаниялик футболчи иккинчи бўлимда дубль қайд этган, яна бир голни эса Букайо Сака пенальтидан урган эди. Шу тариқа «канонирлар» 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган.
Бугун, 4 ноябрь куни, Прагада «Славия» Чемпионлар лигаси умумий босқичи тўртинчи тур доирасида ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади.

Изоҳлар (0)