"Арсенал" ярим ҳимоячисига Бундеслига клуби ҳаридор
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Маълум бўлишича, Германиянинг "Герта" клуби 27 ёшли футболчи учун 35 млн евро таклиф қилган.
Лондонликлар эса, швейцариялик ярим ҳимоячи учун 40 млн евро талаб қилмоқда.
Шу қаторда, жамоаларнинг ўзаро музокараси ривожланган босқичда эканлиги ҳам хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жака октябрда "Арсенал" мухлислари билан тортишиб қолган эди ва шунинг учун, бир нечта ўйинларда майдонга туширилмай, сардорлик боғичи ҳам олиб қўйилганди.
Фикрлар