"Арсенал" ёзда етакчи футболчисидан айрилади

Лондоннинг "Арсенал" клуби жорий мавсум якунлангач ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи билан хайрлашишга мажбур бўлади.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” мавсум охирида шартномаси якунига етадиган 27 ёшли уэльслик футболчи билан янги шартнома имзолаш борасида келишувга эриша олишмаган.

Шу тариқа Рэмзи келгуси ёз “Арсенал”ни эркин агент сифатида тарк этади. Унга “Ювентус” ва “Милан” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!