"Арсенал" ёзда Гранит Жакани сотиб юбормоқчи

Express нашри хабар беришича, Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мавсум якунига етганидан сўнг ярим ҳимоячи Гранит Жакани сотиб юбормоқчи.

"Тўпчилар" Жака бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи. Ҳозирда ушбу хавбекга "Интер" клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Италияликлар аллақачон Жака борасида "Арсенал" билан музокара ўтказган.

Манбада келтирилишича, бош мураббий Унаи Эмери ҳам футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Жака трансферидан тушадиган маблағ эвазига янги футболчиларни таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!