"Арсенал" ёзда таркибни анча кучайтирмоқчи. Уларнинг навбатдаги нишони "Челси" футболчисига қаратилган
"Челси" клуби вингери Виллиан жамоадан кетса ҳам Англияда қолиши мумкин. Унга Лондоннинг яна бир клуби "оғиз солмоқда". Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Бразилиялик футболчига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" 31 ёшли Виллианнинг ойлиги ҳамда шартнома шартларини муҳокама қилишга тайёр.
Шу йили ёзда Виллианнинг "Челси" билан тузган шартномаси якунланиб, эркин агентга айланади. Улар шартномани узайтиришда келиша олишмади.
Қолаверса, "Арсенал" вакиллари ҳужумни кучайтириш учун "Барселона"дан Усмон Дембелени олиб келишмоқчи.
Фикрлар