"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчиси билан музокаралар ўтказмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз сафини "Ювентус" форварди Мойсе Кин билан кучайтирмоқчи.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 19 ёшли италиялик футболчи учун “кекса синьора”га 35 млн евро таклиф қилишган. Ўз навбатида туринликлар ҳам уни сотиб юборишга қарши эмас. Фақат, улар Кинни кейинчалик 40 млн евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кинга "Барселона", "Севилья" ва "Эвертон" каби жамоалардан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Мойсе Кин ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар